Шифокорлар Навальнийнинг ўлими учун колония ходимлари жазоланишини талаб қилди
Олам
−
26 Август
4100Россияда 100 дан ортиқ шифокорлар жиноий иш қўзғатилишини ва Ямало-Ненецкий автоном округида жойлашган колониядаги мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ўлимига алоқадор Федерал жазони ижро этиш хизмати ходимларини жавобгарликка тортишни талаб қилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
“Шубҳасиз, Алексей Навальнийнинг ўлими Федерал Жазони ижро этиш хизмати ходимларининг ўз вазифаларига бепарволик билан муносабатда бўлиши оқибатида содир бўлган”, дейилади Россия Федерацияси Тергов қўмитаси томонидан имзоланган баёнотда.
Шифокорлар сиёсатчининг беваси Юлия Навальная томонидан эълон қилинган, унинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатишдан бош тортган Тергов қўмитасининг қарорига ишора қилмоқда. Ушбу ҳужжатда мухолифатчи ўлимининг расмий сабаби “қўшма касаллик: қон томирлари ва органларнинг шикастланиши билан кечадиган гипертония, мия шиши, қоринча фибрилацияси, ўпка шиши ривожланиши билан асоратланган диффуз миокардиосклероз” деб номланади.
Келтирилишича, бундай органларнинг шикастланиши қон босимининг сезиларли даражада ошиши билан узоқ муддатли гипертензия билан ривожланади.
Баёнот муаллифларининг эслашича, Навальний мунтазам равишда жазо камерасига юборилган ва ҳар бир бундай ҳолатдан олдин у тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлган. Бу муқаррар равишда қон босимининг сезиларли даражада ошиши ва гипертензив терапия юзага келиши учун қилинган.
“Аммо, Алексейга антигипертензив терапия буюрилмаган, мавжуд тиббий контрендикацияларга қарамай, уни мунтазам равишда жазо камерасига жўнатишда давом этилган, бу охир-оқибатда (тақдим этилган қарорга кўра) ўпка шиши каби жиддий гипертензия асоратларининг ривожланишига олиб келди”, деган шифокорлар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 март куни марҳум рус мухолифатчиси Алексей Навальнийнинг дафн маросими Москвадаги Борисов қабристонида бўлиб ўтганди. Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин эса Навальний табиий ўлим билан вафот этганини маълум қилди.
LiveБарчаси