Навальний очликни тугатганини эълон қилди 

Олам

image

Россиянинг Владимир вилоятидаги колонияда жазо муддатини ўтаётган Алексей Навальний очликни тугатганини эълон қилди. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифасида ёзган.  

Кеча, 23 апрель куни Навальнийга масъул бўлган шифокорлар унга очлик акциясини тўхтатиш талаби билан мурожаат қилган. 

Хабарда айтилишича, 20 апрелда у Владимирдаги фуқаролик шифохонасига ўтказилган, унинг саломатлиги ҳолати нейрохирурглар, бош штатдан ташқари нефролог ва Владимир вилоятининг бош неврологи томонидан текширилган. 

Навальний хабарда ҳали ҳам керакли шифокорни талаб қилишини ёзган. 

"Қўлларим ва оёқларим сезгирлигини йўқотганман ва бу нима эканини, уни қандай даволаш мумкинлигини билишни истайман, аммо жараён ва барча шароитларни ҳисобга олган ҳолда очликдан қутулишни бошлайман. Қоидаларга кўра, бу 24 кун давом этади", деган маҳкум. 

У фуқаролик шифокорлари кенгашида икки марта текширувдан ўтганини, шунингдек, тадқиқотлар ва таҳлиллардан ўтаётганини, натижалар ва хулосаларни олаётганини қўшимча қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путинни давлат маблағи асосида ўзи учун сарой қурдирганини даъво қилиб чиққан Навальний Германиядан қайтган заҳоти аэропортда ҳибсга олиниб, кейинчалик 2,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. 

Шундан сўнг, уни ватанпарвар мухолифатчи, деб билган омма намойишлар уюштирди. Навальний бир неча бор очлик эълон қилди, яқинлари ва адвокатлари унинг қамоқда қийноққа солинаётгани ва соғлиғи ёмонлашганини айтиб чиқди. 

19 апрель куни Навальний колониядан маҳкумлар учун шифохонанинг стационар бўлимига кўчирилиши маълум бўлганди


Мақола муаллифи

Теглар

Навальний

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг