Хитой БАА билан қўшма ҳарбий машғулот ўтказади
Олам
−
31 Июль 2023
3056Хитой халқ-озодлик армияси ва Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) ҳарбий-ҳаво кучлари август ойида илк бор қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Айтилишича, шу мақсадда Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур автоном райони танланган. Ҳарбий тайёргарлик машқлари жорий йил учун икки томонлама армиялараро ҳамкорлик режасига мувофиқ ўтказилади.
“Бу Хитой-БАА ҳарбий-ҳаво кучларининг биринчи машғулотлари бўлиб, у икки давлат қуролли кучлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган”, дейилади расмий хабарда.
Вазирликка кўра, бундай тадбирлар ўзаро ишончни мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20-23 июль кунлари Япон денгизида Россия-Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг “Шимол/Ўзаро ҳамкорлик-2023” қўшма машғулотлари бўлиб ўтганди. Шунингдек, яқин кунларда шу икки давлатнинг ҳарбий-денгиз кучлари Тинч океанининг ғарбий ва шимолий қисмларида биргаликда патруль хизматини ўтказиши маълум қилинганди.
LiveБарчаси