Хитойда Роналдунинг 7 метрлик ҳайкали ўрнатилган музей очилди

Спорт

−

visibility126 timer1 дақиқа

image

Хитойнинг Шанхай шаҳрида португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуга бағишланган янги музей очилди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Шанхай шаҳридаги CR7 музейи жорий йилнинг 21 ноябрь куни очилган. Унинг асосий диққатга сазовор жиҳатларидан бири – 41 ёшли футболчининг Португалия терма жамоаси либосидаги 7 метрлик ҳайкалидир. Унда Роналдунинг машҳур гол нишонлаш ҳолати акс эттирилган.

Маълумотларга кўра, музей қарийб 3 минг квадрат метр майдонни эгаллайди. Экспозиция футболчининг фаолиятига бағишланган 10 та тематик бўлимга ажратилган.

Кўргазмадан Роналдунинг 2008 йилда қўлга киритган илк “Олтин тўп”и, Европа чемпионати кубоги, футбол бутсалари ва “Реал Мадрид”нинг эсдалик либоси ўрин олган.

Футболчининг ватани – Мадейра оролидан Хитойга 50 дан ортиқ экспонат олиб келинган. Музейнинг очилиш маросимида Роналдунинг акаси Уго Авейру ҳам иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Шунингдек, Португалия терма жамоаси Роналду кўп йиллар давомида кийиб келган машҳур 7-рақамнинг дизайнини янгилагани ҳақида ҳам хабар берилганди. Янги кўринишда горизонтал чизиқ пайдо бўлган, аввалги дизайн эса афсонавий ҳужумчининг мероси рамзи сифатида сақлаб қолинган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг