Роналду фаолиятидаги голлари сонини 987 тага етказди

Спорт

−

visibility347 timer1 дақиқа

image

Кеча, 24 ноябрь куни Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоаси ҳужумчиси, беш карра “Олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналду фаолияти давомидаги голлари сонини 987 тага етказди. Португалиялик футболчи Осиё Чемпионлар лигаси умумий босқичининг бешинчи турида Қатарнинг “Ал-Садд” жамоасига қарши баҳсда гол урди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Роналду пенальтидан фойдаланиб, ҳисобни очди. 23-дақиқада Муҳаммад Ваад ҳисобни тенглаштирди. 52-дақиқада эса Жоау Феликс “Ал-Наср”га ғалаба келтирган голни киритди. Қўшимча вақтда Муҳаммад Ваад рақибга тупургани учун майдондан четлатилди. Шу тариқа, “Ал-Наср” ўз майдонида “Ал-Садд”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Саудия Арабистони клуби мусобақадаги учинчи ғалабасини қўлга киритиб, очколарини 9 тага етказди ва турнир жадвалининг бешинчи поғонасига кўтарилди. “Ал-Садд” эса икки очко билан 14-ўринда бормоқда.

Кейинги учрашувда “Ал-Наср” жорий йилнинг 8 декабрь куни сафарда Қатарнинг “Ал-Ғарафа” жамоасига қарши майдонга тушади. “Ал-Садд” эса бир кун олдин Ироқнинг “Ал-Қува” клубини қабул қилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг