“Роналду жамоа учун муаммо”. “Ал-Наср” собиқ футболчиси Роналдуни танқид қилди

Спорт

−

visibility1266 timer1 дақиқа

image

“Ал-Наср”нинг собиқ футболчиси Ҳусайн ас-Сулаймоний Саудия Арабистони клубининг юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳозирда Ар Риёд клубига муаммо бўлаётганини айтди. Бу ҳақда у “Koora” нашрига берган интервьюсида сўз очди.

Собиқ футболчининг фикрича, португалиялик ҳужумчи энди жамоа ўйинига ҳал қилувчи таъсир кўрсата олмайди ва ҳатто учрашувларнинг натижаларига салбий таъсир ўтказмоқда.

“Роналду буюк футболчи, аммо у энди ўйинни ўзгартира олмайди. “Ал-Наср”га 90 дақиқа майдонда қолиб кетмайдиган, балки ўзи гол уриш учун имконият ярата оладиган ҳужумчи керак. Роналду мухлисларидан қўрққан ҳолда ҳеч ким буни айтишга журъат этмаяпти, аммо у “Ал-Наср” учун муаммо”, дейди ас-Сулаймоний.

Маълумот учун, Роналду 2023 йилдан буён “Ал-Наср” сафида тўп сурмоқда. Ушбу мавсумда 41 ёшли португалиялик барча мусобақаларда 13 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди. Ҳужумчининг Саудия Арабистони клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг