Хитой ва Россия Япон денгизида қўшма машғулот ўтказади
Олам
−
18 Июль 2023
5614Россиянинг Тинч океани флоти ҳарбий кемалари отряди июль ойида Япон денгизида бўлиб ўтадиган “Шимол/Ўзаро ҳамкорлик-2023” рус-хитой ҳарбий-денгиз кучларининг қўшма машғулотларида қатнашиш учун Владивостокдан жўнаб кетди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Айтилишича, машғулотларда Россия Федерациясидан "Адмирал Трибуц" ва "Адмирал Пантелеев" сув ости кемаларига қарши йирик кемалар, "Момақалдироқ" ва "Россия Федерацияси Қаҳрамони Алдар Циденжапов" корветлари иштирок этади.
Хитой томонидан ҳам бир неча кун аввал Халқ озодлик армияси ҳарбий-денгиз кучларининг тўртта ҳарбий кемаси ва ёрдам кемаси Циндао портидан машғулотлар ўтказиладиган ҳудудга жўнаб кетган.
Хитой Мудофаа вазирлиги Россия ва Хитой Қуролли кучлари ўртасидаги ҳамкорликнинг йиллик режасига мувофиқ, россиялик ҳарбийлар тез орада ҳарбий-денгиз флоти ва ҳаво кучларини Хитой Халқ Озодлик Армияси жанговар қўмондонлигининг Шимолий зонаси томонидан ташкил этилган “Шимол/Ўзаро ҳамкорлик-2023” қўшма машғулотида иштирок этиш учун жўнатишини маълум қилган.
Хитой вазирлигининг билдиришича, машғулотлардан мақсад стратегик денгиз каналлари хавфсизлигини таъминлаш, Хитой ва Россия Қуролли кучлари ўртасидаги стратегик мувофиқлаштириш даражасини ошириш, минтақавий тинчлик ва барқарорликни биргаликда қўллаб-қувватлаш ҳамда турли хил хавфсизлик муаммоларига жавоб бериш қобилиятини ривожлантириш бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь