Қрим кўпригидаги портлаш бўйича яна бир давлатда жиноий иш очилди

Олам

image
Путин Украина Қрим кўприги учун жазоланганини айтди north_east

Путин Украина Қрим кўприги учун жазоланганини айтди

Бугун, 13 октябрь куни Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати Россияни Қрим яримороли билан боғловчи Керч кўпригидаги портлаш факти бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Тергов Россия Федерал хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, Қрим яримороли билан боғлаб турувчи Керч кўпригидаги портлаш вақти уч арман фуқароси қўлга олингани маълум қилингандан сўнг бошланди. Қўлга олинган мамлакат фуқароларининг ҳужум пайтида фойдаланилган портловчи моддаларни ташишга алоқадорлиги ҳақидаги тахминлар асосида олиб борилмоқда. Олинган маълумотларнинг тўғрилигини текшириш ва ишнинг барча ҳолатларини ойдинлаштириш мақсадида Миллий хавфсизлик хизмати ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан “Халқаро терроризмга шериклик”, “Портловчи моддаларни ноқонуний олиб ўтиш” моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Нашрнинг ёзишича, қўлга олинган шахсларга нисбатан олдиндан келишилган ҳолда Евроосиё иқтисодий иттифоқи чегарасини бузиш, шунингдек, “ҳужжатларни қалбакилаштириш”, айбловлари билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Иш доирасида суриштирувлар, ҳужжатларни олиб қўйиш ва бошқа тергов ҳаракатлари олиб бориляпти, Арманистон МХХ тергов натижалари бўйича маълумот тақдим этади.

Аввалроқ Қрим кўпригидаги портлаш бўйича очилган жиноят иши доирасида 8 киши, жумладан, беш нафар Россия, уч нафар Украина ва Арманистон фуқаролари қўлга олингани хабар қилинганди.

Қрим кўпригида портлаш

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни Қрим кўпригида портлаш юз берди ва натижада поездаги цистерналарда ёнғин чиқди. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари кўприкда юк машинаси портлатилганини маълум қилди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Ҳодиса юзасидан Россия Тергов қўмитаси террорчилик моддаси билан жиноий иш очди.

Украина Президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк ҳодисага муносабат билдириб, бу бошланиши эканини, ноқонуний қурилган барча нарса йўқ қилинишини таъкидлади.

Президент Владимир Путин буйруғи билан ҳодисани ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилди. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди.

Россия Федерацияси ФХХ ва Тергов қўмитаси Қрим кўпригидаги теракт ташкилотчиси Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси, унинг бошлиғи Кирилл Буданов, ходимлари ва агентлари бўлганини иддао қилмоқда.

Қрим кўприги Россиядаги энг узун кўприк бўлиб, унинг узунлиги 19 километрни ташкил қилади. Автомобиль қисми 2018 йил май ойида фойдаланишга топширилган. 2019 йил декабрь ойида эса унинг темир йўл қисми бўйлаб биринчи поездлар ҳаракатланган.

Ойша Турғунпўлатова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қрим кўприги Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг