Қрим кўпригида ёнғин юз берди (видео)
Олам
−
08 Октябрь 2022
12151Бугун, 8 октябрь куни Россияни Қрим яримороли билан боғловчи Керч кўпригида ёнғин юз берди. Кўприкда ҳаракат тўхтатилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Фавқулодда ҳолат ҳақида нашрга “Таман” йўл бошқармаси маълум қилган. Қрим фавқулодда хизматлари маълумотларига кўра, бўғоз орқали транспорт ўтиш жойида поездлар ҳаракати ҳам тўхтатилган.
Қрим раҳбарининг маслаҳатчиси Олег Крючков ўзининг Telegram-каналида ёзишича, кўприк участкаларидан бирида ёқилғи баки ёниб кетган.
“Кемачилик ёйлари зарар кўрмади. Сабаб ва оқибатлари ҳақида гапиришга ҳали эрта. Ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда”, дея қўшимча қилди у.
“Росморречфлот”нинг РИА Новостига маълум қилишича, Керч бўғозидаги юк ташиш кўприкдаги фавқулодда вазият туфайли тўхтатилмаган.
Қрим кўприги Россиядаги энг узун кўприк бўлиб, унинг узунлиги 19 километрни ташкил қилади. Автомобиль қисми 2018 йил май ойида фойдаланишга топширилган. 2019 йил декабрь ойида эса унинг темир йўл қисми бўйлаб биринчи поездлар ҳаракатланган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15