Ноқонуний ҳамма нарса йўқ қилиниши керак – Подоляк Қрим кўпригидаги портлаш ҳақида

Олам

image

Хабарингиз бор, бугун, 8 октябрь Россияни Қрим яримороли билан боғловчи Керч кўпригида портлаш юз берди ва поезд вагонидаги цистерналар ёниб кетди. Шунингдек, кўприк қисман қулади.

Украина Президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Қрим кўпригидаги портлашга муносабат билдириб, бу барча ноқонуний қурилмаларни йўқ қилишнинг бошланиши эканини таъкидлади. У портлашга муносабатини Twitter’да эълон қилган.

Президент девони раҳбари маслаҳатчисининг сўзларига кўра, Россия Украинадан ўғирлаган барча нарсаларни қайтариш керак.

“Қрим, кўприк бошланиши. Ноқонуний ҳамма нарса йўқ қилиниши керак, ўғирланган ҳамма нарса Украинага қайтарилиши керак, Россия томонидан босиб олинган ҳамма нарса қувиб юборилиши керак”, деб ёзган Подоляк.

Аннексия қилинган Қримнинг оккупацион ҳокимияти вакили, минтақавий парламент раҳбари Владимир Константинов Қрим кўпригининг йўл қопламасини Украина “вандаллари” вайрон қилганини айтиб чиқди.

Россия томони кўприкда юк машинаси портлатилганини айтмоқда. Ҳодиса юзасидан жиноят иши очилган. Кўприкда ҳаракат тўхтатилган. Аммо Керч бўғозида кемалар ҳаракати давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қрим

Баҳолаганлар

572

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг