Зеленский Қрим кўпригини бутунлай вайрон қилишга буйруқ берди – “The Telegraph”

Олам

−

visibility4038 timer2 дақиқа

image

Украина Россия ва Қримни боғловчи Қрим кўпригига яна ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Президент Владимир Зеленский ҳарбий қўмондонларга кўприкнинг қолган қисмини ҳам бутунлай ишдан чиқариш вазифасини қўйган. Бу ҳақда Киевдаги расмийларга таяниб, “The Telegraph” хабар берди.

Ҳарбий манбаларнинг айтишича, Зеленский кўприкни бутунлай вайрон қилишни истамоқда. Шу мақсадда янги зарбалар тайёрланмоқда.

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Украина дронлари ва қанотли ракеталари Қрим кўпригига ҳужум қилган эди. Зарба оқибатида автомобиль йўлининг бир қисми ва уни ушлаб турувчи таянч арка Керч бўғозига қулаб тушган. Бу Россиянинг Қримдаги қўшинларини таъминлаш имкониятини сезиларли даражада чеклаган.

Украина разведкаси маълумотларига кўра, мамлакатда ишлаб чиқарилган “Нептун” ракеталари кўприкнинг темирйўл қисмини ҳам жиддий шикастлаган. Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг жума куни эълон қилган ҳисоботида эса кўприкнинг автомобиль йўли ҳаракатланиш учун яроқсиз ҳолга келгани, бироқ темирйўлнинг битта йўли ҳали ҳам ишлаётган бўлиши мумкинлиги айтилган.

Нашрнинг ёзишича, кўприкка қилинган ҳужум етти босқичли операция доирасида амалга оширилган. Унда 11 хил қурол тизимидан фойдаланилган. Дастлаб Россия мудофааси заифлаштирилган, шундан кейин кўприкнинг ўзига зарба берилган.

“Нептун” ракета бригадаси ҳужумнинг дастлабки зарбалари берилганидан кейин операцияга қўшилган. Ҳарбийлар ракеталарни Украинанинг жанубий соҳилидаги олдиндан тайёрланган позициялардан учирган. Операцияда қатнашган манбанинг айтишича, ракеталар кўприкнинг темирйўл қисмини нишонга олган.

Украина ҳарбийлари кейинги кечаси ҳам кўприкка зарба берган. Шундан сўнг унинг темирйўл қисми заифлашган. Операция режалаштирувчиларидан бири ҳужум натижаси маълум бўлган пайтда ҳарбийлар бироз пиво ичганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 ва 17 ноябрь кунлари Қрим кўприги кетма-кет ҳужумга учраган эди. 17 ноябрь куни ҳодиса ортидан Қрим ва Россиянинг Краснодар ўлкасида ракета хавфи эълон қилиниб, кўприкда автомобиллар ҳаракати тўхтатилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг