Қрим кўпригидаги портлаш қурбонлари ҳақида маълумот берилди
Олам
−
08 Октябрь 2022
20711Россияни Қрим билан боғловчи Керч кўпригида юк машинасининг портлаши натижасида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов қўмитаси дастлабки тергов натижаларига асосан маълум қилди.
“Булар, тахминан, портлатилган юк машинаси ёнида бўлган автомобиль йўловчилари. Ҳозирда икки ҳалок бўлган эркак ва аёлнинг жасади аллақачон сувдан чиқарилган, уларнинг шахси аниқланмоқда”, дейилади агентлик хабарида.
Маълум бўлишича, ҳужжатларга кўра, фургон кубанлик фуқарога тегишли бўлган. Терговчилар унинг ҳаракатланиш йўналишини ўрганмоқда, яшаш жойида ҳам қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 октябрь куни Қрим кўпригида портлаш юз берди ва натижада поезд цистернасида ёнғин чиқди. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари кўприкда юк машинаси портлатилганини маълум қилди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Ҳодиса юзасидан Россия Тергов қўмитаси жиноий иш очди.
Украина Президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк ҳодисага муносабат билдириб, бу бошланиши эканини, ноқонуний қурилган барча нарса йўқ қилинишини таъкидлади.
Президент Владимир Путин буйруғи билан ҳодисани ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилди.
Қрим кўприги Россиядаги энг узун кўприк бўлиб, унинг узунлиги 19 километрни ташкил қилади. Автомобиль қисми 2018 йил май ойида фойдаланишга топширилган. 2019 йил декабрь ойида эса унинг темир йўл қисми бўйлаб биринчи поездлар ҳаракатланган.
LiveБарчаси