Қозоғистонда 16 млн одамнинг маълумотини тарқатганлар жавобгарликка тортилади

Олам

image

Қозоғистонда 16 миллион фуқаронинг шахсий маълумотлари сизиб чиққани бўйича айбдорлар жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов маълум қилди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текширув ишларини бошлаб юборган.

“Бу 2022 йилга тегишли маълумотлар бўлиб, ўша даврда маълумотлар сизиб чиққан. Афсуски, бундай ҳолатлар, шу жумладан ҳукумат обрўсига ҳам путур етказади. Дастлабки тахминларга кўра, бу маълумотлар тиббий муассасалардан тарқалган. Улар давлат базаларига кириш ҳуқуқига эга, аммо уларни сақлашни таъминламайди. Бу учун қонуний жавобгарлик мавжуд”, деган Бектенов. 

Ҳозирча гумондорлар аниқланмаган, бироқ Бош вазир барча айбдорлар жиноий жавобгарликка тортилишини таъкидлаган. 

Қозоғистонда шахсий маълумотларнинг сизиб чиқиши

2024 йилнинг июнь ойида TSARKA (Киберҳужумларни таҳлил ва тергов қилиш маркази) томонидан тасдиқланишича, 16,3 миллион қозоғистонликнинг шахсий маълумотлари интернетга сизиб чиққан. Улар орасида тўлиқ исмлар, туғилган саналар, IIN (шахсий идентификацион рақам), яшаш манзиллари, мобил, ишчи ва уй телефон рақамлари мавжуд.

Рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбари Жаслан Мадиев бу маълумотлар 2024 йилнинг 1 майгача бўлган даврни ўз ичига олишини айтган.
Адлия вазири ўринбосари Бекболат Молдабеков эса IIN ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатни янгилаш фирибгарликдан ҳимоя қилишда фойда бермаслигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ интернетда Россиядаги махфий ядро иншоотларига оид йирик маълумотлар сизиб чиққанди. 2 миллиондан ортиқ ҳужжат, жумладан, Ясний шаҳридаги Стратегик ракета кучлари базасининг тўлиқ схемалари очиқ тармоқда пайдо бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон шахсий маълумот Олжас Бектенов TSARKA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг