Қозоғистонликларнинг 16 миллиондан зиёд маълумоти интернетга сизиб чиқди

Олам

image

Қозоғистонликларнинг 16 миллиондан зиёд маълумоти интернетга сизиб чиқди. Бу ҳақда мамлакат Киберҳужумларни таҳлил қилиш ва тергов марказига (TSARKA) таяниб, “Informburo.kz” хабар берди.

TSARKA маълумотларига кўра, бу ҳолат норасмий равишда “Қозоғистон аҳолиси 2024” номини олган.

“Бу анчагина йирик ҳодиса: умумий ҳисобда 16 миллиондан ортиқ маълумотга очиқ кириш имкони пайдо бўлди. Бу эса мамлакат аҳолисининг катта қисмини қамраб олади. Энг хавотирли жиҳати шундаки, фақат исм-шариф эмас, жуда нозик шахсий маълумотлар сизиб чиққан: фамилия, исм, отасининг исми, туғилган сана, ИИН (шахсий идентификация рақами), яшаш манзили, телефон рақамлари – мобил, ишчи ёки уй телефони. Баъзи ҳолларда бу маълумотлар поликлиника ва стоматология муассасаларида қайд этилган, демак бу турли соҳалардан тўпланган ахборот бўлиши мумкин”, дея изоҳ берди TSARKA Group вице-президенти Энлик Сатиева.

Ҳозирча бу сизиб чиқиш қаердан юз бергани аниқланмаган. TSARKA мутахассисларига кўра, бу бирор хизматнинг базаси бўлиши ҳам, ёки ИИН орқали бирлаштирилган турли манбалардан йиғилган маълумотлар тўплами ҳам бўлиши мумкин.

Сиздирилган маълумотлар рўйхати:

  • фамилия;
  • исм;
  • отасининг исми;
  • жинс;
  • туғилган сана;
  • ИИН (шахсий идентификация рақами);
  • мобил телефон рақами;
  • иш телефони;
  • уй телефони;
  • фуқаролик;
  • миллат;
  • яшаш манзили;
  • манзилни тасдиқлаш ҳолати;
  • яшай бошлаган сана.

Бу каби катта кўламдаги маълумотлар сизиб чиқиши шахсий ҳаёт дахлсизлигига таҳдид солади ва хавфсизлик бўйича жиддий чораларни талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ интернетда Россиядаги махфий ядро иншоотларига оид йирик маълумотлар сизиб чиққанди. 2 миллиондан ортиқ ҳужжат, жумладан, Ясний шаҳридаги Стратегик ракета кучлари базасининг тўлиқ схемалари очиқ тармоқда пайдо бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон шахсий маълумот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг