“Қайрат” Европа кубокларидаги биринчи ғалабасини қўлга киритди

Спорт

−

visibility344 timer1 дақиқа

image

Кеча, 16 ноябрь куни Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси Конференциялар лигаси асосий босқичининг тўртинчи турида ўз майдонида Швециянинг “Мьельбю” клубини мағлуб этди.

Олмаотада бўлиб ўтган учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ягона голни 14-дақиқада Эркин Тапалов киритди.

Шу тариқа, “Қайрат” ўз тарихида илк бор Европа кубоклари асосий босқичида ғалаба қозонди. Бунга қадар жамоа фақат саралаш баҳсларида ғалаба қайд этган эди.

“Қайрат” Конференциялар лигаси турнир жадвалида 5 очко билан 15-ўринда бормоқда. “Мьельбю” эса мусобақадаги илк мағлубиятидан сўнг 7 очко билан 9-поғонада жойлашган.

Кейинги турда “Қайрат” жорий йилнинг 10 декабрь куни Руминиянинг “Университатя” клубини қабул қилади. “Мьельбю” эса шу куни ўз майдонида Кипрнинг “Пафос” жамоаси билан баҳс олиб боради.

Маълумот учун, “Қайрат” жамоаси ўтган мавсумда Европа Чемпионлар лигаси асосий босқичида иштирок этганди. Қозоғистонликлар турнир доирасида “Реал Мадрид”, “Интер” ва “Арсенал” каби жамоаларга қарши баҳсларда иштирок этган ва 1 очко билан турнир жадвалининг сўнги поғонасини эгаллаган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг