Қозоғистон чегарачилари Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати ходимлари республика жанубида тартибсизликларда иштирок этган, деб тахмин қилинган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда МХҚ матбуот хизмати хабар берди.

“Жибек йўли” (Туркистон вилояти) назорат-ўтказиш пунктида 1993 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистонга кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ўзбекистонлик ўқдан жароҳатланган бўлган. Тахминларга кўра, резина ўқдан.

Қўмита маълумотларига кўра, қўлга олинган шахснинг мобил телефонида Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги тартибсизликлар содир бўлган жойда олинган видеотасвирлар бўлган.

Аввалроқ Олма-ота полиция бошқармаси жиноий жавобгарликка тортилмаслиги учун фуқароларни ноқонуний сақланаётган қуролларни топширишга чақирган эди.

Қозоғистонда намойишлар

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.    

Шунингдек, митинг иштирокчилари жавобгарликка тортилмаслигига ҳам кафолат берилганди. Лекин, 5 январь куни Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатнинг бир қанча вилоятларида содир этилган ноқонуний ҳаракатлар чоғида жамоат тартибини бузганлик учун 200 дан ортиқ кишини қўлга олди.

Шунингдек, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Масимов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ермек Сагимбаев эгаллади.

Қозоғистонда бутун мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилди. Шунингдек, шу кунларда соат 23:00 дан 07:00 гача комендантлик соати амалда бўлади.

Президент Республика Сакен Исабековни давлат қўриқлаш хизмати раҳбари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига Ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблади.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) мамлакатга чекланган муддатга тинчликпарвар кучларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилди. 6 январь куни Россия, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон ҳарбийларидан иборат КХШТ тинчликпарвар контингенти Қозоғистонга кирди. Хорижий ҳарбийларга муҳим аҳамиятга эга объектларни қўриқлаш вазифаси топширилди. КХШТ контингенти кеча Қозоғистонни тарк этишни бошлади. Ҳозиргача БеларусьАрманистон ва Россия ҳарбийлари ортга қайтгани ҳақида хабар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон чегара

Баҳолаганлар

419

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг