Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга етиб борди

Жамият

−

image

Бугун, 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳамда Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II нинг таклифига биноан Остона шаҳрига борди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишичп, аэропортда мамлакат етакчисини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Эртага, 6 ноябрь куни Президент сунъий интеллект соҳасида хавфсизликни таъминлаш, унинг террористик ва экстремистик мақсадларда ишлатилиши билан курашиш ҳамда янги технологик хатар ва таҳдидларга қарши туришда халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг