Қодиров Путиннинг асирларни алмашиш қарорига норозилик билдирди
Олам
−
23 Сентябрь 2022
11892Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг фикрича, Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий асирларни алмашиш Украина шартлари асосида амалга оширилган, чунки “жиноятчиларни ҳарбий хизматчиларга алмаштириб бўлмайди”.
“Кечаги алмашинувдан жуда норозиман. Мен террорчи деб тан олинган жиноятчиларни ҳарбий хизматчиларга алмаштириб бўлмайди, деб ҳисоблайман. Агар тенг айирбошлаш бўлса, тушунардим – ҳарбий хизматчига ҳарбий хизматчи, агентга агент”, деб ёзди Қодиров Telegram’да.
Унинг сўзларига кўра, Россияда Украина Қуролли Кучларининг асир олинган кўплаб аскарлари бор ва агар 100 та украин асирига битта русни алмаштирса ҳам ортиб қолади.
“Бизда Украина Қуролли Кучларининг кўплаб асирлари бор, уларни камида юзтасини биттага алмаштириш мумкин, шунда ҳам қолади. Биз алмашинувни Украина шартлари бўйича якунладик. Бу “Азов” террорчиларидан бири ҳам берилиши қабул қилиниши мумкин эмас эди”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 22 сентябрга ўтар кечаси Россия ва Украина ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви бўлиб ўтди: Россия, тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикаларига 55 нафар ҳарбий хизматчи қайтарилди, 215 нафар ҳарбий хизматчи Украинага қайтди, улар орасида “Азов” полкининг қўмондонлари ҳам бор. Украина, ўз навбатида, Виктор Медведчукни ҳам Россияга топширди.
Бундан олдинроқ, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Самарқандда Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувдан кейин Москва ва Киев 200 нафар асирни алмашишга келишиб олганини маълум қилганди.
Россия-Украина уруши
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь