Қамоқдаги Нобель совриндори шифохонага ётқизилди

Олам

image

Ҳозирда Эрон қамоқхонасида сақланаётган Нобель мукофоти лауреати ва ҳуқуқ ҳимоячиси Наргис Муҳаммадий соғлиғи билан боғлиқ муаммолардан 2 ойдан ортиқ вақт ўтибгина даволанишга юборилди. Бу ҳақда унинг Парижда яшовчи эри Тағи Раҳмоний журналистларга маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Муҳаммадийнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар икки ой давом этгач, даволаниш жараёни бошланган. Муҳаммадийга тўққиз ҳафта давомида тиббий ёрдам кўрсатишга рухсат берилмаган.

“Наргис Муҳаммадийнинг ниҳоят шифохонага жойлаштирилиши фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, “Наргисга Озодлик Коалицияси”нинг кўмаги, халқаро жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг босими натижасидир”, деган Раҳмоний.

Қолаверса, тиббий ёрдамнинг кечикиши ва Муҳаммадийнинг қамоқдаги шароити унинг соғлиғида жиддий муаммолар яратган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Муҳаммадий “Эрон аёлларининг зулмга қарши кураши ва барча учун инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари учун” тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлганди. Мукофот Ослода онасининг мурожаатини ўқиган Наргизнинг фарзандларига топширилган. Ўша йилнинг 7 октябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден Эронни қамоқдаги Нобель совриндорини озод қилишга чақирди, декабрь ойида эса Наргиснинг навбатдаги суд иши бўлиб ўтди ва у 12 йил-у уч ой қамоқ, 154 дарра, икки йил сургун ва турли чекловчи жазоларга ҳукм қилинди. Жорий йил январь ойи охирларида эса у Эрон ҳукуматининг аёлларга нисбатан жинсий камситиш сиёсатини халқаро ҳужжатларда жиноят сифатида тан олишни сўраб БМТга мактуб йўллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Нобель Наргис Муҳаммадий даволаниш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг