Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Эронда судланади
Олам
−
18 Декабрь 2023
5845Эронлик сиёсий маҳбус, ҳуқуқ ҳимоячиси ва Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Наргис Муҳаммадийнинг мукофот олганидан кейинги илк маҳкамаси 19 декабрь куни Инқилобий суднинг 26-бўлимида бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Муҳаммадийнинг оила аъзолари томонидан юритиладиган ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилинди.
10 декабрь куни Тинчлик бўйича Нобель мукофотини топшириш асносида, Наргис аёллар бўлимига чақирилган ва билдиришнома орқали унга суд жараёни 19 декабрь куни соат 10:00 да Инқилобий суднинг 26-бўлимида Имон Афшарий раислигида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган.
Қайд этилишича, Хавфсизлик ва разведка вазирлиги талабига кўра, унинг иши Теҳрон ташқарисида кўрилади.
“Шу билан бирга, 33-округ судининг билдиришича, сиёсий ва хавфсизлик муаммолари туфайли ҳукм ижроси Теҳрон ташқарисида амалга оширилиши эълон қилинди. Бу сўров Разведка вазирлиги томонидан берилган ва суд раҳбари вазифасини бажарувчи Али Қанаткар томонидан имзоланган”, дейилади маълумотда.
Бу “Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари” ташкилоти вице-президенти бўлган Наргиснинг Инқилобий судда бўлиб ўтадиган учинчи суд жараёнидир. Олдинги иккита ишда Наргис 27 ойлик қамоқ ва 4 ойлик кўча супуриш ва тозалаш ишларига ҳукм қилинганди. Учинчи суд жараёни 19 декабрь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Наргис Муҳаммадий жорий йилнинг 6 октябрь куни Ослода бўлиб ўтган Тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауренти деб эълон қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь