HRW Исроил ва ҲАМАСни уруш жиноятларида айблайди

Олам

image

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Human Rights Watch (HRW) Исроил ва ҲАМАСни уруш жиноятларида айблади. Тегишли ҳисобот унинг веб-сайтида келтирилган.

Унда айтилишича, Фаластин қуролли гуруҳининг тинч аҳолига қасддан ҳужум қилиши, бомбардимон қилиши ва гаровга олиш ҳолатлари уруш жинояти ҳисобланади.

Шу билан бирга, HRW Исроил расмийларининг Ғазо секторида электр энергиясини ўчириб қўйиши ва фаластинликларга нисбатан ғайриинсоний жазо чораларини қўллаши ҳам ушбу жиноятлар қаторига киради.

“Уруш қонунлари низолашаётган барча томонларга, уларнинг урушга кириши қонунийлигидан ёки томонлар ўртасидаги кучлар мувозанатидан қатъий назар, амал қилади”, дейди ҳуқуқ ҳимоячилари.

Ташкилот маълумотларига кўра, Исроил "бир неча бор ўнлаб тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлган, бутун оилаларни вайрон қилган, атрофдаги ҳудудларда аниқ ҳарбий нишонларсиз тинч аҳоли ёки фуқаролик инфратузилмасини нишонга олган. Шу жумладан, Ғазода турар-жой ва тижорат бинолари вайрон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланганди. Кейинчалик ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади.

Шундан сўнг, Бош вазир Биньямин Нетаньяху исроилликларга мурожаат билан чиқиб, мамлакатда содир бўлаётган воқеалар ҳарбий операция эмас, балки тўлақонли уруш эканини айтди. Кеча, 9 октябрь куни эса Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант Исроил ҳарбийлари Ғазо секторини кенг кўламли блокадага киришаётганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Human Rights Watch Исроил ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг