Гутерриш Ғарб давлатларини инсофга чақирди
Олам
−
29 Январь
8726БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш бўйича Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA)ни молиялаштиришни тўхтатган давлатларни ўз қарорларини қайта кўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати хабар берди.
Гутерришнинг қайд этишича, БМТ 7 октябрь куни Исроил жанубида содир этилган терактларда UNRWA'нинг бир неча ходимлари иштирок этгани ҳақидаги даъволарга зудлик билан жавоб бермоқда ва бу тўғрида кескин қарорлар қабул қилиш ярамайди. Қолаверса, БМТ тизимининг олий тергов органи – Ички назорат хизматлари идораси (OIOS) мазкур айблов бўйича терговни бошлаган.
“БМТнинг террорчилик хуружларида иштирок этган ҳар қандай ходими қонун олдида жавоб беради, шу жумладан, жиноий жавобгарликка тортилади”, деган БМТ Бош котиби.
Унинг сўзларига кўра, котибият ушбу айблов бўйича бошқа ҳар қандай ваколатли орган билан ҳамкорлик қилишга тайёр.
БМТ матбуот хизмати Ғазо секторидаги икки миллиондан ортиқ тинч аҳолининг ҳаёти UNRWA томонидан кўрсатилаётган ёрдамга боғлиқ эканини, агентлик урушдан жабрланганлар учун бошпаналар яратиши, уларни озиқ-овқат ва тиббий ёрдам билан таъминлашини таъкидлаган.
Антониу Гутерриш UNRWA'ни молиялаштиришни тўхтатган мамлакатларга хавотирларини билдириб, ҳукуматларни ҳеч бўлмаса ташкилот фаолиятининг узлуксизлигини кафолатлашга чақирган.
“UNRWA'нинг ўн минглаб ходимлари, уларнинг аксарияти ҳаёт учун хавфли вазиятларда ишлайди ва жамоавий жазога тортилмаслиги керак. Айниқса, уларнинг ёрдамига кўз тиккан аҳолининг эҳтиёжлари қондирилиши керак”, дейди БМТ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қанча давлатлар, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция ва Канада Ўзбекистон 1,5 миллион АҚШ доллари ажратган UNRWA'ни молиялаштиришни тўхтатиб қўйганини эълон қилган эди. Норвегия эса ушбу ҳаракатларни олқишлаган бўлса ҳам агентликни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь