Путинни ҳибсга олмаган Тожикистон ХЖСдан чиқади
Олам
−
2524 2 дақиқа
Тожикистон БМТни Халқаро жиноий суддан (ХЖС) чиқиши тўғрисида расман хабардор қилди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш эълон қилган ҳужжатда сўз боради.
Ҳужжатда қайд этилишича, Тожикистон ташкилотни ХЖС Рим статутидан чиқиши ҳақида 20 ноябрь куни хабардор қилган. Қарор расмий хабарнома олинганидан бир йил ўтиб, яъни 2027 йил 20 ноябрда кучга киради.

Тожикистон ХЖС Рим статутини 1998 йилда имзолаган ва 2000 йилда ратификация қилган. Ҳужжатга мувофиқ, ҳар қандай иштирокчи давлат БМТ Бош котибига бу ҳақда ёзма хабарнома юбориш орқали ХЖС Статутидан чиқиши мумкин. Агар хабарномада кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, чиқиш тўғрисидаги қарор ушбу хабарнома олинганидан бир йил ўтиб кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқининг Ташқи алоқалар хизмати Россия Президенти Владимир Путин Душанбега келганида, Тожикистон ХЖС Статути бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганини танқид қилган эди.
2023 йил 17 март куни ХЖС Россия етакчиси ва Россия Президенти ҳузуридаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Беловани украиналик болаларни “ноқонуний депортация қилишда” айблаб, уларни ҳибсга олишга ордер берган эди. Ушбу қарорни шарҳлар экан, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва ХЖС юрисдикциясини тан олмаслигини қайд этган.
Россия, шунингдек, бир қатор бошқа давлатлар, жумладан АҚШ ва Хитой ушбу халқаро институт ишида иштирок этишдан бош тортган. ХЖС 1998 йилги Рим статути асосида таъсис этилган. У БМТ таркибига кирмайди ва Статутни ратификация қилган мамлакатларга ҳисобдор.
Live
Барчаси