Франция Сенати Қорабоғ мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги резолюцияни кўриб чиқади

Олам

image
Қорабоғ бўйича келишувдан воз кечиш Арманистон учун ўз жонига қасд қилиш бўларди – Путин north_east

Қорабоғ бўйича келишувдан воз кечиш Арманистон учун ўз жонига қасд қилиш бўларди – Путин

Франция парламентининг Сенати Ҳукуматни Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олишга чақирувчи резолюцияни кўриб чиқади. Бу ҳақда “Республикачилар” партиясининг Сенатдаги гуруҳи раҳбар Бюно Ретайо Twitter`даги саҳифасида маълум қилди.

“25 ноябрь куни Сенат Франциянинг Арцах Республикасини тан олиш тўғрисидаги резолюциясини кўриб чиқади. Фақатгина унинг мустақиллиги Тоғли Қорабоғ аҳолисининг ҳуқуқ ва эркинликларини турк ислом экспансияси қаршисида ишончли кафолатлаши мумкин”, деган сенатор.

ТАССнинг ёзишича, Франция Сенатининг резолюцияси тавсиявий характерга эга ва ижро ҳокимияти уни эътиборга олиши мумкин, аммо бажаришга мажбур эмас.

Аввалроқ, Россия Презденти Владимир Путин ҳеч ким, ҳатто Арманистон ҳам Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олмаганини эслатиб ўтганди. Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳуқуқ томонидан қараганда яқинда якунланган ҳарбий можарода Озарбайжон ўз ҳудудини қайтариб олди. Путин бу вазиятда Туркияни ҳам айблаб бўлмаслигини айтган. Негаки расмий Баку ҳарбий ҳаракатларда ўзига маъқул бўлган ва унга ёрдам бера оладиган иттифоқчини ўзи танлайди.

Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрда Тоғли Қорабоғда вазият ёмонлашганди, баҳсли ҳудудда фаол жанглар бошланганди. Баку ва Ереван 1988 йил февралидан бошлаб Озарбайжон ССР таркибидан чиққанлигини эълон қилганидан бери минтақага эгалик қилиш масаласида баҳслашмоқда. 1992-1994 йиллардаги қуролли тўқнашув пайтида Озарбайжон Тоғли Қорабоғ ва унга қўшни етти вилоят устидан назоратни йўқотганди. 

9 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўлиқ тўхтатилиши тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар. Ҳужжат, хусусан, Россиядан тинчликпарвар кучларни минтақага жойлаштиришни назарда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Тоғли Қорабоғ

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг