Энди ўртада битим бор. У Ереванга қандай мажбуриятлар юклайди?

Олам

image

Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғда ўт очишни ва ҳарбий ҳаракатларни буткул тўхтатиш бўйича баёнот имзолагани ҳақида хабар берган эдик. 

Россия томони мазкур баёнотнинг тўлиқ матнини эълон қилди. У Кремль расмий сайтида жойлаштирилди. Унда шундай дейилади:

"Биз, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин қуйидагиларни баён қиламиз:

1. Тоғли Қорабоғ можароси зонасида 2020 йил 10 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб ўт очиш ва барча ҳарбий ҳаракатлар буткул тўхтатилиши эълон қилинади. Бундан кейин томонлар деб юритилувчи Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси ҳозир эгаллаб турган позициясида қолади.

2. Агдам тумани 2020 йил 20 ноябргача Озарбайжон Республикасига қайтарилади.

3. Тоғли Қорабоғдаги қарама-қаршилик чизиғи бўйлаб ва Лочин йўлаги бўйлаб Россиянинг 1960 нафар қуролланган аскари, 90 та зирҳли транспорт, 380 та автомобиль ва махсус техника воситаларидан иборат тинликпарвар контингенти жойлаштирилади.

4. Россия Федерациясининг тинчликпарвар контингенти Арманистон қуролли кучларин олиб чиқиши билан параллел равишда жойлаштирилади. Россия Федерациясининг тинчликпарвар контингенининг қолиш муддати 5 йил бўлади, агар томонларнинг ҳеч бири ушбу қоидани бекор қилиш ниятида бўлмаса, муддат тугашидан 6 ой олдин келаси 5 йиллик даврга узайтирилади.

5. Можаро томонларининг келишувга амал қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида сулҳни назорат қилиш учун тинчликни сақлаш маркази ташкил қилинади.

6. Арманистон Республикаси Келбажар туманини 2020 йил 15 ноябргача, Лочин туманини 2020 йил 1 декабргача Озарбайжонга қайтаради. Арманистон ва Тоғли Қорабоғ ўртасидаги алоқани таъминловчи Лочин йўлаги (5 км кенгликдаги) Шуша шаҳрига таъсир кўрсатмайди ва Россия Федерациясининг тинчликпарвар кучлари назорати остида бўлади.

Томонлар келишувига кўра, яқин уч йил ичида Лочин йўлаги бўйлаб тоғли Қорабоғ ва Арманистон ўртасидаги алоқани таъминлайдиган янги йўлак қуриш режаси белгиланади, кейинчалик ушбу йўгалишни ҳимоя қилиш учун Россия тинчликпарвар кучлари қайта жойлаштирилади.

Озарбайжон Республикаси фуқаролар, транспорт воситалари ва товарларнинг Лачин йўлаги бўйлаб икки йўналишда ҳаракатланиш хавфсизлигини кафолатлайди.

7. Ички кўчирилган шахслар ва қочоқлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги идораси назорати остида Тоғли Қорабоғ ҳудудига ва унга қўшни ҳудудларга қайтиб келмоқдалар.

8. Ҳарбий асирлар, гаровга олинганлар ва ҳибсга олинган бошқа шахслар ва ўликларнинг жасадларини алмаштирилади.

9. Минтақадаги барча иқтисодий ва транспорт алоқалари қайта очилади. Арманистон Республикаси ҳар икки йўналишда ҳам фуқаролар, транспорт воситалари ва товарларнинг тўсиқсиз ҳаракатланишини ташкил этиш мақсадида Озарбайжон Республикаси ғарбий вилоятлари ва Нахичевон Автоном Республикаси ўртасидаги транспорт алоқаларининг хавфсизлигини кафолатлайди. Транспорт назорати Россия Федерал хавфсизлик хизмати Чегара хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

Томонларнинг келишувига биноан, Нахичеврн автоном республикасини Озарбайжоннинг ғарбий вилоятлари билан боғлайдиган янги транспорт коммуникациялари қурилиши таъминланади."

Эслатиб ўтамиз, мазкур битим имзоланиши билан Ереванда норозилик намойишлари бошланди. Одамлар бу битимни мамлакат тарихида энг шармандали саҳифа бўлиб қолишини таъкидлаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорабоғ тўқнашуви

Баҳолаганлар

313

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг