Пашиняннинг “оқ байроқ кўтариши” ортидан Ереванда намойиш бошланди

Олам

image

Ереванда Арманистон Boш вазирининг Қорабоғ урушини тугатиш ҳақидаги баёнотидан сўнг, норозилик намойишлари бошланди, бир неча юзлаб одамлар мамлакат Ҳукумати биносига бостириб киришди.

Тажовузкор намойишчилар бинога кириш эшикларини синдирдилар, ҳамда бино ичини вайрон қилдилар.

Ереван марказида одамлар тўпланган. Полиция ходимлари уларга куч ишлатмаган ҳолда, одамларни тинчлантиришга уриняпти. 

Арманистон парламенти, маҳаллий ОАВ хабарига кўра, навбатдан ташқари йиғилиш ўтказишга тайёрланмоқда. Таҳминларга кўра унда Пашинянга қарши импичмент эълон қилиниши мумкин.

Аввалроқ, Пашинян жонли эфирдаги мурожаатида битим имзолашдан бошқа чораси қолмаганлигини айтган эди. Унинг таъкидлашича, Арманистон урушга ғолиб бўлмади. Аммо мағлуб ҳам бўлмади. Ереванда норозилик намойишларини ташкил қилган барча одамлар жавобгарликка тортилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорабоғ тўқнашуви

Баҳолаганлар

631

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made