Фаластин-Исроил можароси: Икки томондан қурбонлар сони 2000 дан ошди

Олам

image

Фаластин-Исроил ўртасидаги қуролли тўқнашувлар оқибатида иккала томондан 2000 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Кан телеканали хабар қилди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 900 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг ярмига яқини аёллар ва болалар. Шунингдек, 4500 нафар шахс яраланган.

Ғарбий Соҳилда 21 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган. 

Аввалроқ Исроил мудофаа кучларининг миллий радиостанцияси қурбонлар сони 1000 нафарга етганини хабар қилган эди.

Айни пайтда Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги ягона чегара пункти Исроил армияси томонидан вайрон қилинган. 

Ўз навбатида, бу Рафаҳ ҳудудида қурол контрабандаси учун ер ости туннель қазилгани, шу сабабли ўққа тутилгани билан изоҳланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланган. Кейинчалик ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади. Бу орада Америка Қўшма Штатлари Ғазо сектори атрофидаги кескинлик фонида “Эронни жиловлаш учун” Яқин Шарққа қўшимча 20-25 та F-35 ва F-15 қирувчи самолётларини юбориши маълум бўлди. Германия эса Фаластин ҳудудларидаги гуманитар лойиҳалар учун аввал тасдиқланган маблағларни ажратишни тўхтатди.

Олдинроқ АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Чарльз Браун Эронни Исроилдаги можарога аралашиши оқибатларидан огоҳлантирганди. NBC телеканали эса Америка маъмурияти Украина учун қўшимча молиялаштириш ва Исроилга ёрдам сўровларини бирлаштириш имкониятини кўриб чиқаётганини хабар қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо Фаластин-Исроил можароси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг