Эрдўған Иброҳимга ҳам электромобиль совға қилди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 11 февраль куни Куала-Лумпурга расмий ташрифи чоғида Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимга ҳам TOGG маркали замонавий турк электромобилини совға қилди. Бу ҳақда  “Anadolu” агентлиги хабар берди.

Эрдўған Анвар Иброҳимга оқ рангли Туркияда ишлаб чиқарилган TOGG электромобилини совға қилган. Сиёсатчилар Иброҳим маъмурияти биноси ҳовлисида автомобилни биргаликда кўздан кечириб, эсдалик учун суратга тушган. 

Туркия давлати раҳбари Togg'ни топшириш маросимида иштирок этган Малайзия ва Туркия байроқларини кўтарган болаларга ҳам эътибор қаратган ва улар билан ҳам суратга тушган.

Қайд этилишича, учрашув Иброҳимнинг Куала-Лумпурдаги офисида бўлиб ўтган. Маросимда Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, Энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Байроқдор, Миллий мудофаа вазири Яшар Гулер, Саноат ва технологиялар вазири Меҳмет Фатиҳ Кажир, Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли, Савдо вазири Ўмер Болат, Мудофаа саноати бошқармаси раҳбари Ҳалук Гергюн, Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим, Президент маъмурияти ҳузуридаги алоқалар бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун ва Президентнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича бош маслаҳатчиси Акиф Чиғатой Қилич иштирок этган. 

Эслатиб ўтамиз, Эрдўған ушбу автомобилдан энг биринчи бўлиб 2023 йил апрель ойида Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевга совға қилинганди. 2023 йил 17-18 июль кунлари Саудия Арабистони ва Қатарга борган Ражаб Тойиб Эрдўған валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ва Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга ҳам Togg электромобилини совға қилган эди. Кейин у БААда меҳмон бўлиб, БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга ҳам ушбу автомобилни олиб борди. Ўтган йили ноябрь ойида Эрдўған Қирғизистонга борди ва мамлакат Президенти Садир Жапаровга ҳам TOGG маркали замонавий турк электромобилини совға қилди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Малайзия электромобиль TOGG Анвар Иброҳим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг