Эрдўған Қатар амирига ҳам электромобиль совға қилди

Олам

image

Айни вақтда Қатарда бўлиб турган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Туркияда ишлаб чиқарилган Togg электромобилини совға қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Эрдўған Саудия Арабистонига ташрифини якунлаб, Қатарга борди. Президент Доҳада Лусаил саройида расмий маросим билан қутиб олинган. 

Маросим ортидан Президент Эрдўған ва Қатар Амири ўртасида ёпиқ эшиклар ортида музокаралар ўтказилган. 

Музокаралардан сўнг Туркия раҳбари Қатар амирига маҳаллий Togg электромобилини совға қилган. 

Амир машинага ўтириб, сарой ҳовлисини айланиб чиққан. Раҳбарлар мажлис залига мана шу машинада етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Саудия Арабистонига борган Ражаб Тойиб Эрдўған Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга ҳам Togg электромобилини совға қилган эди. Бундан аввал ушбу электромобиль Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевга совға қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Туркия-Қатар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг