Илҳом Алиевга Эрдўғаннинг совғаси топширилди
Олам
−
04 Апрель 2023
9669Туркияда ишлаб чиқарилган илк миллий автомобиль – Togg электромобили Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг қўлиги етиб борди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг сайтида хабар қилинди.
Президент Матбуот хизмати Алиевнинг Туркияда ишлаб чиқарилган Togg электромобили билан тушган суратини эълон қилди.
Автомобиль унга бугун, 4 апрель куни етказиб берилган ва у қизил рангда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 апрель куни Туркия пойтахти Анқарадаги президентлик мажмуасида давлат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғанга Togg электромобили топширилган эди. Эрдўған унда рафиқаси билан сайр қилгач, журналистларга интервью берди ва автомобиль Президентлар Илҳом Алиев ва Шавкат Мирзиёевга етказиб берилишини айтди.
Электромобиль 218 от кучига эга бўлиб, икки хил батарея варианти билан 314 ва 523 километр масофани босиб ўтиши мумкин. Батареялар 28 дақиқадан камроқ вақт ичида 20 дан 80 фоизгача қувватланиши мумкин. Шунингдек, электромобилнинг иккинчи версияси жорий йилнинг октябрь ойида тақдим этилиши айтилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь