Туркия электромобиль заводини ишга туширди. Машина нархи қанча бўлади?

Технология 25820
image

Туркиянинг илк миллий автомобили – TOGG электромобилларининг ишлаб чиқарилишига жорий йилнинг 29 октябрь куни – Туркия Республикаси ташкил топганининг 99 йиллиги муносабати билан старт берилди. Икки йил аввал тақдим этилган автомобилнинг концерни шу куни Бурса шаҳрининг Гемлик туманида очилди.

Завод очилиш маросимида мамлакат расмийлари, жумладан Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва биринчи хоним Эмина Эрдўған иштирок этдии. 

“Туркия автомототранспорт воситаларининг етакчи экспортчиларидан биридир. TOGG лойиҳаси Туркия учун кучли келажак яратиш ҳақидаги умумий орзумиз амалга ошишининг тасдиғидир. Бу 85 миллион халқимизнинг ғуруридир”, дейди Эрдўған очилиш маросимидаги нутқида. 

Президентга кўра, Бурсадаги корхона қуввати йилига 170 минг электромобиль ишлаб чиқаришга мўлжалланган. 2023 йилнинг биринчи чораги охиригача тегишли сертификатдан сўнг Туркияда биринчи TOGG электромобиллари пайдо бўлади. Февраль ойида электромобилларнинг нархи маълум қилинади.  

Туркиянинг турли минтақаларини ифодаловчи бешта модел ва олти рангдаги электр транспорт воситалари мамлакат ғарбидаги Бурса вилоятида (Гемлик вилояти) ишлаб чиқарилади. 

TOGG электромобили 2019 йилда тақдим этилган. Энг машҳур SUV (sport utility transport) сегментининг кроссовер прототипини кетма-кет синовдан ўтказиш 2021 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтди, у 4,8 сонияда 100 км/соат тезликка чиқа олади. Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, электромобилни 80% га зарядлаш 30 дақиқа давом этади, тўлиқ қувват билан босиб ўтилиши ваъда қилинаётган масофа – 500 км. 

TOGG бош директори Гуржан Қорақошнинг журналистларга айтишича, йилига 100 мингга яқин электромобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган, ишлаб чиқариш қуввати эса бу кўрсаткични 175 минг донага етказиши мумкин. 2030 йилга келиб, бир миллионга яқин автомобиль йиғишни режалаштирмоқда. Уларнинг нархи, автомобиль заводи прогнозларига кўра, 43 минг доллардан 54 минг долларгача ўзгариб туради, бироқ компания вакиллари халқаро амалиётга асосланиб, сотувлар бошланишидан олдин аниқ нархни айтмаган. 

В Вегасе показали Togg Transition — концептуальный электрокар из Турции -  читайте в разделе Новости в Журнале Авто.ру

TOGG’нинг Туркиядаги расмий сотувлари 2023 йилнинг март ойида бошланади ва 1,5 йил давомида ички бозорга йўналтирилади. Кейин эса автомобилни Европа мамлакатларига, хусусан, Германия ва Францияга экспорт қилиш режалаштирилган. 

Первый турецкий электромобиль завтра покажут в Лас-Вегасе

Ҳокимлар ва элчилар биринчи бўлади

Туркиянинг 81 вилояти ҳокимлари, шунингдек, Туркиянинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари биринчи бўлиб электромобилларни олади. Шунингдек, келаси йилнинг апрелига қадар Туркияда электромобилларни қувватлаш учун 2000 дан ортиқ шохобчалар ташкил этилади. 

Электромобиль ишлаб чиқарувчиси BMC, Anadolu Group, Kok Group, Zorlu Holding ва Turkcell телекоммуникация операторини ўз ичига олган TOGG консорсиумидир.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 841
Рейтинг: 3
Теглар
t
×