Эрдўған “қора шаҳзода”га электромобиль совға қилди

Олам

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга Туркиянинг биринчи Togg электромобилини совға қилди. Бу ҳақда Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлиги хабар берди. 

Кеча, 17 июль куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Суадия Арабистонига ташриф буюрган. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан ўтган музокаралардан сўнг, Туркия ва Саудия Арабистони ўртасида тўғридан-тўғри сармоя, мудофаа саноати, энергетика, мудофаа ва коммуникация соҳаларида бир қанча шартномалар имзоланган.

Эрдўған валиаҳд шаҳзода билан Ал-Салмон саройида тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказган. 

Музокаралардан сўнг Туркия раҳбари Муҳаммад бин Салмонга Togg электромобилини совға қилган. 

Валиаҳд шаҳзода ўша заҳоти Togg автобилини синовдан ўтказиб, Эрдўғанни меҳмонхонасигача ўзи элтиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 апрель куни Эрдўған  Ўзбекистон Президентига Туркиянинг биринчи миллий электромобили Togg юборилишини айтган эди. 12 апрелда электромобиль Шавкат Мирзиёевга топширилганди. 

Маълумот учун, Эрдўған 2022 йилнинг 22 июнь куни ҳам Саудия Арабистонига ташрифни амалга оширган эди. Ўшандан кейин Саудияда туркиялик Ҳожиларга ва Умра зиёратчиларига қўйилган икки йиллик тақиқ олиб ташланди. 

Қошиқчи иши

Икки мамлакат ва билвосита давлат раҳбарларининг муносабати Ар-Риёд сиёсатига оид танқидий мақолалари билан танилган “The Washington Post” газетаси журналисти Жамол Қошиқчининг Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллигида ўлдириб, жасади бўлаклаб йўқ қилинганидан кейин ёмонлашган эди. Қошиқчи 2018 йилнинг 2 октябрь куни ўз Саудия Арабистонининг Истанбулдаги Бош консулхонасига ташриф буюрганида ғойиб бўлган. 20 октябрь куни Саудия расмийлари журналист тўқнашув натижасида дипломатик ваколатхона биносида ўлдирилганини тан олган.

2021 йил февраль ойида АҚШ Миллий разведка бошқармаси 2018 йилда тайёрланган, аммо собиқ Президент Дональд Трамп маъмурияти томонидан жамоатчиликка эълон қилинмаган саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг қатли бўйича ҳисоботни эълон қилди

Ушбу ҳисоботда Қошиқчининг ўлдирилишини маъқуллаган шахс Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон экани кўрсатилган.

Қироллик Бош прокуратурасининг расмий вакили қотилликда айбланган саккиз кишининг беш нафарига 20 йил қамоқ жазоси тайинлангани, бир киши ўн ва яна икки нафар айбланувчи етти йилга қамалганини маълум қилди. 

Расмий Анқара мазкур қотиллик бўйича судни Саудия Арабистонида эмас, балки Қошиқчи ўлдирилган Истанбулда ташкил этилиши тарафдори эканини маълум қилиб, Ар-Риёдни журналистнинг қотиллигига алоқадорларни экстрадиция қилишга чақирди.

2019 йилнинг декабрь ойида Саудия Арабистонида ушбу иш бўйича беш судланувчи ўлимга ҳукм қилинган, яна уч кишига жами 24 йиллик қамоқ жазоси тайинланган. Ушбу ишда жами 11 киши жалб этилган. 25 март куни Истанбул прокуратураси Қошиқчини ўлдиришда гумон қилинган 20 кишига қарши даъво аризасини тайёрлади. Унда уларга умрбод қамоқ жазоси талаб қилинган.

Жорий йилнинг апрель ойида Туркия Адлия вазирлиги журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича ишни Саудия Арабистонига ўтказишга қарор қилди.

Айтилишича, Саудия Арабистони дипломатик миссиясидаги шов-шувли қотилликка алоқадор ишда 26 киши иштирок этмоқда. Тергов доирасида Саудия Арабистонидан Қошиқчини ўлдириш учун келган 15 кишидан саккиз нафарининг шахси аниқланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Саудия Арабистони Ражаб Тойиб Эрдўған Муҳаммад бин Салмон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг