Эрдўған БАА Президентига ҳам машина совға қилди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 19 июль куни Бирлашган Араб Амирликларига борди ва Президент Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга Туркияда ишлаб чиқарилган Togg электромобилини совға қилди. 

Эрдўған Абу-Даби шаҳридаги ал-Ватан саройида расмий маросим билан кутиб олинган. Сўнг Президентлар ўртасида тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтган.

 

Учрашувдан сўнг Туркия раҳбари БАА Президентига маҳаллий Togg электромобилини совға қилган. 

БАА Президенти электромобилнинг хусусиятлари билан танишган ва унинг ёнида суратга тушган.  

Эслатиб ўтамиз, 17-18 июль кунлари Саудия Арабистони ва Қатарга борган Ражаб Тойиб Эрдўған валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ва Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга ҳам Togg электромобилини совға қилган эди. Бундан аввал ушбу электромобиль Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевга совға қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг