Ўзбекистонда кутилаётган чанг бўрони, Си Цзиньпинни “қотил”га чиқарган Трамп, ўнгланмаётган лира – янгиликлар дайжести

Таҳлил

image
Бугун, 20 декабрь Ўзбекистон ва халқаро майдонда қатор муҳим воқеалар содир бўлди. Ниҳоясига етаётган куннинг энг муҳим воқеаларининг қисқача тафсилоти билан танишинг.

Жамият 

Ҳокимлар уларнинг ёрдамчиларига янги вазифалар юкланди

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Президентининг “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Ҳужжатга асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 млн доллар эквиваленти миқдоридаги қарз маблағлари Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда – Жамғарма) миллий валютада йўналтирилади.

“UzAutoMotors” 4 автомобилни сотиш бўйича шартнома тузишни тўхтатди

“UzAutoMotors” компанияси 2022 йил 1 февралга қадар Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti автомобилларини сотиш бўйича янги шартномалар тузишни тўхтатди. Бу ҳақда компания расмий баёнотида айтилган.

“Ҳаммамизга маълумки, логистика муаммолари портлар ва темир йўлларда (контейнерлар 6 ойгача кечикади), шунингдек, бутун бўйлаб яримўътказгичларни этказиб беришда узилишлар дунё глобал автомобил саноатида узоқ давом этган инқирозга олиб келди.

Афсуски, бизнинг компаниямиз ҳам бундан мустасно эмас.

Кечаю кундуз ишлаб чиқаришга қарамай, дилерларнинг барча саъй-ҳаракатлари ва Компания ходимларининг фидокорона меҳнатига қарамай, автосалонларда навбатлар тобора ортиб бормоқда”, дейилади расмий баёнотда.

Тошкентда автобус ёниб кетди

Бугун, 20 декабрь куни Тошкентнинг учтепа туманида йўловчи ташувчи автобусда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 07:50 да Учтепа тумани Фарҳод кўчасида “Ўрикзор-Дўмбиробод” 125-йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин содир бўлган.

ФВБга бу ҳақда хабар келгач, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 07:56 да етиб бориб, ёнғин соат 08:00 да ўчирилган. 

Мактабларда Янги йилни нишонлаш тақиқланди

Мактабларда болалар хавфсизлиги ҳамда турли пул йиғимларининг олдини олиш мақсадида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ айрим чекловлар  жорий қилинмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасига Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёни ҳамда Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан жорий йилда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида таълим муассасалари ҳудудида Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш мумкин эмас.

Бироқ орадан кўп ўтмай ХТВ умумтаълим мактабларида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар йўқлигини айтиб чиқди.

Вазирликнинг мактабларда Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ хабарномага берган қўшимча изоҳида ХТВ томонидан умумтаълим мактабларига Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ чеклов юзасидан тегишли хати нотўғри талқин қилинганини таъкидлаган.

QALAMPIR.UZ эълонидан сўнг икки ой олдин бедарак кетган қиз топилди

Аввалроқ Самарқанд шаҳар Қир маҳалласи Боғимайдон кўчасида ота-онаси билан биргаликда яшаб келган 16 ёшли Н.Тўрақулова ота-онаси билан урушиб қолиб, 2021 йил 17 октябрь куни соат тахминан 19:30 ларда ҳеч кимга айтмасдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик. Самарқанд вилояти ИИБ қизнинг топилишида фуқаролардан ёрдам сўраганди.

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, кеча, 19 декабрь куни соат 21:00 ларда бир фуқаро телефон орқали қўнғироқ қилиб, ушбу қиз йўқолганлиги тўғрисидаги эълонни QALAMPIR.UZ сайтида кўрганини айтиб, қиз тўғрисида маълумот берган.

Қўнғироқдан сўнг, соат тунги 3:00 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари Ниҳола Тўрақулова турган жойни аниқлаб, уни соғ-саломат ИИБга олиб келишган.

Шошилинч ахборот! Ўзбекистонда кучли шамоллар бўлиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 21-22 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмат марказининг шошилинч ахборотида айтиб ўтилган.

21 декабрда республика ҳудудлари бўйича шамол кучайиши кутилмоқда: Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Сурхандарё вилоятларида 17-22 м/с гача; Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида 17-22 м/с гача, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Сирдарёда фуқароларни муттасил қийнаб келган ИИБ ходимларига суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судида ички ишлар органларида ишлаб туриб, фуқарони қийноққа солган, унга асоссиз айблов қўйган ва бошқа қатор жиноятларни содир этишда айбланган шахсларга нисбатан очилган иш кўриб чиқиш якунланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Олий суд Матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.

Суд мажлисида судланувчилар А.Қ. (1989 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Гулистон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сонли маҳалла ички ишлар бўлими жиноят қидирув гуруҳи катта тезкор вакили лавозимида ишлаган), Э.М. (1994 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Гулистон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сонли маҳалла ички ишлар бўлими жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган), Н.А. (1998 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Гулистон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сонли маҳалла ички ишлар бўлими жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган) ва Б.Ш. (1998 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Гулистон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сонли маҳалла ички ишлар бўлими жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган) га нисбатан очилган жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

Олам

Трамп Си Цзиньпинни “қотил” деб атади

АҚШнинг собиқ Президенти Донадьд Трамп Хитой раиси Си Цзиньпинни “қотил” деб, у билан чиқишганини қўшимча қилди.

“Мен Президент Си билан яхши муносабатда бўлганман. Мен ҳақиқатда унга ёқаман деб ўйлардим, у эса менга”, деган Трамп Fox телеканалига берган интервьюсида.

У билан суҳбатлашган журналист Мария Бартиромо “у қотилми?”, деб бақириб, собиқ Президентни гапини бўлган.

“Ўзбекистонда кийим сотиб олишга тўғри келди”. Ғанининг қочиши бўйича тафсилотлар эълон қилинди

Афғонистонда ҳокимият “Толибон” ҳаракатига ўтган куни собиқ Президент Ашраф Ғани америкаликлар билан учрашишдан қочган, чунки “бошқа ишонч бўлмаган”. Бу ҳақда Ғанининг хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Ҳамдулла Моҳиб маълум қилди. 

Таъкидланишича, Ғани “Толибон” Қобулни қўлга олиши арафасида “қирғиннинг олдини олиш” истагини айтиб, мамлакатни тарк этган. АҚШнинг Афғонистон бўйича собиқ махсус вакили Залмай Халилзод жорий йилнинг сентябрь ойида Ғанининг қочиб кетиши америкаликлар ва “Толибон” ўртасидаги келишувга путур етказганини айтганди. Унга кўра, “Толибон” пойтахтни босиб олишдан бир неча соат олдин Қобулга икки ҳафта кирмасликка ваъда берган. Халилзоднинг айтишича, келишув вақтида АҚШ маъмуриятида ҳеч ким Ғанининг мамлакатни тарк этиш ниятидан шубҳа қилмаган. 

2021 йилнинг энг ёмон фильмлари маълум бўлди

Америкалик кинотанқидчи Алонсо Дуральде “Red Notice” (Қизил хабарнома) ва “Don’t Look Up” (Юқорига қараманг) комедиясини 2021 йилнинг энг ёмон фильмлари деб атади. Бу ҳақда “Entertainment Weekly” нашри хабар бермоқда. 

Дуральде 2021 йилда энг кўп омадсизликка учраган 10 та фильм рўйхатини тузиб, уларни алифбо тартибида санаб ўтди. Улар орасида актёр Том Холланд иштирокидаги иккита фильм   – “ Chaos Walking” (Хаос қадами) илмий-фантастик фильми ва “Best Picture Cherry” (Пастга) драмасини ҳам киритилган. 

“Оmicron”. Чегараларини биринчи бўлиб ёпган давлатда бешинчи тўлқин бошланди 

Исроилда SARS-CoV-2 нинг “omicron” штамми тарқалиши фонида коронавируснинг бешинчи тўлқини бошланди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Нафтали Беннет маълум қилди. 

“Оmicron” аллақачон мамлакатда, Кнессетдан тортиб болалар боғчаларигача тез тарқалмоқда”, деган Беннет. 

Унинг сўзларига кўра, ушбу штамм билан касалланганлар сони оз бўлса-да, лекин у кундан-кунга ортиб бормоқда. 

Лирани ўнглаб бўлмаяпти. Туркия пули яна кескин қадрсизланди

Туркия савдо маълумотларига кўра, турк валютаси қадрсизланишда давом этмоқда. Бугун, 20 декабрь куни мамлакат Марказий банки асосий ставкани пасайтиргандан сўнг лира 6 фоизга қадрсизланиб, бир доллар 17,38 лирага тенг бўлди.

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Туркия Марказий банки асосий ставкани 15 фоиздан 14 фоизга пасайтириш ҳақида қарор қабул қилди.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған дисконт ставкасини пасайтириш тарафдори ва бу инфляциянинг пасайишига олиб келади деб ҳисобламоқда. Шунингдек, у 2019 йил июлидан буён Марказий банк раҳбарини уч марта, Молия вазирини эса 2021 йил ноябридан бери икки марта алмаштирган.

Спорт

“Барселона” 5 нафар футболчисидан қутулмоқчи

“Барселона” январь ойида бир нечта футболчилар билан ҳамкорликни тугатиши мумкин. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

Клуб молиявий фейр-плей меъёрларини бажариш учун ушбу трансфер ойнаси орқали футболчиларни сотиш устида ишламоқда.

Каталонияликлар Филиппе Коутиньо, Самуэль Умтити, Нето, Люк Де Ёнг ва Сержиньо Дестни сотиб юбормоқчи. Уларнинг барчаси мураббий Хавининг режаларига тўғри келмайди, шунингдек, Коутиньо, Умтити ва Нето юқори маошли футболчилар саналади.

“Тоттенхэм”да техник мағлубият: жамоа ЕКЛни эрта тарк этди

UEFA Конференция лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” – “Ренн” учрашуви бўйича қарор қабул қилди.

Аввалроқ, Лондон клуби футболчиларида коронавирус аниқлангани сабабли ўйин бекор қилинган эди. Ўйин “шпорлар”нинг айби билан бўлиб ўтмаган, деб қарор қилинди, шу сабабли “Тоттенхэм”га 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзилди.

Шу тариқа, “Ренн” 14 очко билан Конференция лигаси “G” гуруҳида биринчи, “Витес” 10 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. “Тоттенхем” ҳисобида эса 7 очко бор ва Лондон клуби гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб, кутилмаганда турнирни тарк этди.

Оммалаштириш қийин жараён – UFC президенти Ҳабибнинг лигаси ҳақида

UFC президенти Дана Уайт Хабиб Нурмагомедовнинг “Eagle FC” жанговар промоушенини яратиш қарорига изоҳ берди.

“Мен Ҳабиб билан унинг промоушени ҳақида гаплашмадим. Энди у бошқа томонда бўлиш қандай эканлигини билиб олади. Томоша қилиш жуда қизиқ. Мени чақирса, албатта, маслаҳат бераман. Аммо лигани оммалаштириш қийин жараён”, дейди Уайт.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг