“Тоттенхэм”да техник мағлубият: жамоа ЕКЛни эрта тарк этди
Спорт
−
20 Декабрь 2021
3943UEFA Конференция лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” – “Ренн” учрашуви бўйича қарор қабул қилди.
Аввалроқ, Лондон клуби футболчиларида коронавирус аниқлангани сабабли ўйин бекор қилинган эди. Ўйин “шпорлар”нинг айби билан бўлиб ўтмаган, деб қарор қилинди, шу сабабли “Тоттенхэм”га 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзилди.
Шу тариқа, “Ренн” 14 очко билан Конференция лигаси “G” гуруҳида биринчи, “Витес” 10 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. “Тоттенхем” ҳисобида эса 7 очко бор ва Лондон клуби гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб, кутилмаганда турнирни тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, жамоанинг олти нафар футболчиси, шунингдек, мураббийлар штабининг икки нафар аъзосининг топширган ПЗР тести мусбат натижа бергани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, жамоанинг бир нечта ўйинлари бекор қилинган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15