“Тоттенхэм”нинг 6 нафар футболчисида коронавирус аниқланди

Спорт

image

“Тоттенхэм” футболчиларида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, жамоанинг олти нафар футболчиси, шунингдек, мураббийлар штабининг икки нафар аъзосининг топширган ПЗР тести мусбат натижа берган. Улар изоляцияга юборилган ва бу жараён ўн кун давом этади. Футболчиларнинг исмлари ошкор қилинмаган.

Шу тариқа, “тақачилар”нинг вирус аниқланган вакиллари UEFA Конференциялар лигасида “Ренн”, Англия премьер лигасида эса “Брайтон” ва “Лестер”га қарши ўйинларни ўтказиб юборишади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 декабрь куни бўлиб ўтадиган “Тоттенхэм” – “Ренн” учрашуви бекор қилинмайди. UEFA қоидаларига кўра, таркибида дарвозабон умуман бўлмаса ёки футболчилар сони 13 нафардан камроқ бўлсагина, ўйин бошқа муддатга кўчирилиши мумкин.

Маълумот учун, Португалия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган “Белененсеш” – “Бенфика” учрашувида коронавирус тарқалиши сабабли мезбонлар сафида  бор-йўғи тўққиз нафар футболчи майдонга тушган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Тоттенхэм Коронавирус Ренн UEFA Конференциялар лигаси

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг