Оммалаштириш қийин жараён – UFC президенти Ҳабибнинг лигаси ҳақида
Спорт
−
20 Декабрь 2021
3804UFC президенти Дана Уайт Хабиб Нурмагомедовнинг “Eagle FC” жанговар промоушенини яратиш қарорига изоҳ берди.
“Мен Ҳабиб билан унинг промоушени ҳақида гаплашмадим. Энди у бошқа томонда бўлиш қандай эканлигини билиб олади. Томоша қилиш жуда қизиқ. Мени чақирса, албатта, маслаҳат бераман. Аммо лигани оммалаштириш қийин жараён”, дейди Уайт.
Шундан сўнг, Нурмуҳамедов Дананинг сўзларига Instagram саҳифаси орқали муносабат билдирди:
“Биз ҳаммамиз сиздан ўрганяпмиз, амаки”.
Эслатиб ўтамиз, “Бургут” фаолиятидаги сўнгги жангини 2020 йил октябрь ойида ўтказган. Ўшанда у UFC 254 турнирида Жастин Гетжини иккинчи раундда учбурчак бўғиш усули билан мағлуб этганди. Жангдан сўнг, Ҳабиб ММА’даги фаолиятини якунлашини эълон қилди.
Маълумот учун, Нурмуҳамедов карьерасида 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.