Ҳабиб Фергюсоннинг гапларига жавоб қайтарди

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Twitter саҳифасида Тони Фергюсоннинг айтган гапларига жавоб қайтарди. Аввалроқ Фергюсон Ҳабибни қўрқоқликда айблаган эди. 

“Сўнгги уч йил ичида Тони Фергюсон UFC’да бирорта раундда ғалаба қозона олмаган. 2015 йилдан бери ТОП-15 жангчиларини фақат бир марта мағлуб этган холос. Тони, менинг даражам эмас ва уни хафа қилишни хоҳламайман. Бу шунчаки факт”, дея ёзган Ҳабиб.

Эслатиб ўтамиз, Дэна Уайт олти марта Нурмуҳамедов ва Фергюсон ўртасидаги жангни ташкил этишга уриниб кўрган, аммо ҳар сафар маълум сабабларга кўра, уринишлари барбод бўлган.

Маълумот учун, “Бургут” фаолиятидаги сўнгги жангини 2020 йил октябрь ойида ўтказган. Ўшанда у UFC 254 турнирида Жастин Гетжини иккинчи раундда учбурчак бўғиш усули билан мағлуб этганди. Жангдан сўнг, Ҳабиб ММА’даги фаолиятини якунлашини эълон қилди. Нурмуҳамедов 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Ҳабиб Нурмуҳамедов Тони Фергюсон ММА Дэна Уайт

Баҳолаганлар

910

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made