Трамп Си Цзиньпинни “қотил” деб атади (видео)

Олам

АҚШнинг собиқ Президенти Донадьд Трамп Хитой раиси Си Цзиньпинни “қотил” деб, у билан чиқишганини қўшимча қилди.

“Мен Президент Си билан яхши муносабатда бўлганман. Мен ҳақиқатда унга ёқаман деб ўйлардим, у эса менга”, деган Трамп Fox телеканалига берган интервьюсида.

У билан суҳбатлашган журналист Мария Бартиромо “у қотилми?”, деб бақириб, собиқ Президентни гапини бўлган.

“У қотил, лекин мен у билан ажойиб муносабатда эдим. COVID-19 келганида, бу энди бошқача бўлди”, деган Трамп.

Собиқ Президентнинг сўзларига кўра, Хитой коронавирус пандемиясидан етказилган зарарни қоплаш учун АҚШ ва бутун дунёга товон тўлаши керак. Трамп жаҳон иқтисодиётига етказилган зарарни 60 триллион долларга баҳолаб, Пекинда бундай пул йўқлигини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

426

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made