“Барселона” 5 нафар футболчисидан қутулмоқчи

Спорт 2793
image

“Барселона” январь ойида бир нечта футболчилар билан ҳамкорликни тугатиши мумкин. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

Клуб молиявий фейр-плей меъёрларини бажариш учун ушбу трансфер ойнаси орқали футболчиларни сотиш устида ишламоқда.

Каталонияликлар Филиппе Коутиньо, Самуэль Умтити, Нето, Люк Де Ёнг ва Сержиньо Дестни сотиб юбормоқчи. Уларнинг барчаси мураббий Хавининг режаларига тўғри келмайди, шунингдек, Коутиньо, Умтити ва Нето юқори маошли футболчилар саналади.

Эслатиб ўтамиз, “кўк-анорранглилар” титул ҳомийлиги учун икки криптовалюта биржалари – “Binance” ва FTX билан музокаралар ўтказмоқда.

Маълумот учун, Испания Ла лигаси турнир жадвалида “Барселона” 17 ўйинда 27 очко жамғарган ҳолда 7-ўринда бормоқда.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 2.8
t
×