“Барселона”нинг титул ҳомийси ўзгариши мумкин

Спорт

image

“Барселона” клубнинг титул ҳомийси бўлишга интилаётган компаниялар билан музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.

Маълум қилинишича, икки криптовалюта биржалари – “Binance” ва FTX билан музокаралар фаол тарзда давом этмоқда. 

Шу билан бирга, “кўк-анорранглилар”нинг ҳозирги титул ҳомийси “Rakuten” билан алоқаларни бузганича йўқ. “Барселона” раҳбарияти бош ҳомийдан бонуслар билан бирга йилига тахминан 60 миллион евро олишни истайди. Япония электрон тижорат компанияси эса бундай шартларга рози эмас. Шу сабаб ҳамкорлик бекор қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Испания Ла лигаси турнир жадвалида 16 ўйиндан сўнг, 24 очко жамғарган ҳолда 8-ўринда бормоқда.

Шунингдек, 2003/04 йилги мавсумдан бери биринчи марта UEFA Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи иштирокчилари қаторига кирмади. Бу вақт давомида клуб 4 марта Чемпионлар лигаси ва Суперкубоги ҳамда уч бор клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Маълумот учун, Каталония клубининг “Rakuten” билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига этади. Амалдаги шартномага кўра, компания жамоа учун йилига 30 миллион евро тўлайди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ракутен

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг