Бугундан янги давр бошланади – Хави

Спорт

image

“Барселона” бош мураббийи Хави UEFA Чемпионлар лигаси доирасида “Бавария”дан учралган мағлубият (0:3) ва жамоа Европа лигасига тушиб кетганидан кейинги вазият ҳақида фикр билдирди.

“Мен асабий ҳолатда эканим ҳақиқат ва бу мени ғазаблантиради. Бошқа ҳеч нарса қилиш мумкин эмас. Бугундан янги давр бошланади. Биз барчасини нолдан бошлаймиз”, дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашувда Томас Мюллер (34-дақиқада), Лерой Сане (43) ва Жамал Мусиала (62) “кўк-анорранглилар” дарвозасини ишғол этди.

Маълумот учун, “Барселона” 2003/04 йилги мавсумдан бери биринчи марта Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи иштирокчилари қаторига кирмади. Ўша мавсумда жамоа Европанинг асосий клуб турнирида умуман иштирок этмаган. Ўшандан бери “Барселона” 4 марта Чемпионлар лигаси ва UEFA Суперкубоги ҳамда уч бор клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона ЕЧЛ Европа лигаси Бавария

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг