“Барселона” 2003/04 йилги мавсумдан бери биринчи марта ЕЧЛ плей-оффига чиқолмади

Спорт

image

Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги, ҳал қилувчи, турида Испаниянинг “Барселона” клуби Германининг “Бавария”сига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ушбу ўйинда “Барса” дарвозасини Томас Мюллер (34-дақиқада), Лерой Зане (43) ва Жамал Мусиала (62) ишғол этди.

“E” гуруҳининг яна бир учрашувида Португалиянинг “Бенфика” жамоаси ўз майдонида Киевнинг “Динамо”сини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Олтинчи дақиқада “Динамо” дарвозасига голни ушбу жамоанинг собиқ футболчиси Роман Яремчук, 22-дақиқада Мораэс Гилберто киритди.

Натижада, “Бавария” олти ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 18 очко тўплади ва гуруҳда биринчи ўриндан ЕЧЛ плей-офф босқичига йўл олди. “Бенфика” иккинчи ўриндан турнирнинг баҳорги босқичига йўл олди - 8 очко. “Барселона” 7 очко жамғариб, еврокубок йўлини Европа Лигасида давом эттиради, “Динамо” (1 очко) еврокубокларни тарк этди.

Шу тариқа, “Барселона” 2003/04 йилги мавсумдан бери биринчи марта Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи иштирокчилари қаторига кирмади. Ўша мавсумда жамоа Европанинг асосий клуб турнирида умуман иштирок этмаган. Ўшандан бери “Барселона” 4 марта Чемпионлар лигасида, UEFA Суперкубогида ва учтадан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона ЕЧЛ Бавария

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг