2021 йилнинг энг ёмон фильмлари маълум бўлди

Олам

image

Америкалик кинотанқидчи Алонсо Дуральде “Red Notice” (Қизил хабарнома) ва “Don’t Look Up” (Юқорига қараманг) комедиясини 2021 йилнинг энг ёмон фильмлари деб атади. Бу ҳақда “Entertainment Weekly” нашри хабар бермоқда. 

Дуральде 2021 йилда энг кўп омадсизликка учраган 10 та фильм рўйхатини тузиб, уларни алифбо тартибида санаб ўтди. Улар орасида актёр Том Холланд иштирокидаги иккита фильм   – “ Chaos Walking” (Хаос қадами) илмий-фантастик фильми ва “Best Picture Cherry” (Пастга) драмасини ҳам киритилган. 

Танқидчи, шунингдек, муваффақиятсиз фильмлар сифатида “Dear Evan Hansen” (Қадрли Эван Хансен) мусиқали фильмини ва Леонардо Ди Каприо иштирокидаги “Don’t Look Up” (Юқорига қараманг) комедиясини ҳам тилга олди.

Рўйхат “Here Today” (Бугун бу ерда), “Red Notice” (Қизил хабарнома) ва “Karen” (Karen) фильмлари билан давом этди. Энг ёмон фильмлар қаторига Дуральде “Арвоҳлар мамлакатининг асирлари” ва “Space Jam: A New Legacy” (Спаcе Жам: Янги авлод) болалар комедиясини ҳам киритди.

“Барча фильмлар катта салоҳиятга эга – уларда яхши режиссёрлар, ссенарийнавислар, актёрлар ишлаган. Бироқ фильмни яратишда йўл қўйилган айрим хатолар лойиҳа муваффақиятига тўсқинлик қилган”, дейди Алонсо Дуральде.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

400

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг