Беларусь ҳам Россия юрган йўлдан борадими? Лукашенко жавоб берди

Олам

image

Украина шарқида россияпараст сепаратистлар томонидан ташкил этилган Луганск халқ республикаси ва Донецк халқ республикаси суверенитетини тан олиш масаласи Беларусь расмийларининг кун тартибида турибди. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко маълум қилди.  

“Бизнинг кун тартибимизда шу масала бор, яқин келажакда ўзимизга ва Россияга керакли нарсани қиламиз”, деган у. 

Лукашенконинг фикрича, бу муаммо эмас. 

“Бугун [Россия Президенти Владимир] Путин ва мен бизга бу лойиқ эмаслигини айтдик. Бу, биринчидан. Иккинчидан, бу муаммо эмас. Учинчидан, биз аниқ тушунишимиз керак: биз қадам ташламоқдамиз, бу қадам натижасида нима содир бўлади. Аммо шунга қарамай, бу муаммо эмас”, деб давом этган Лукашенко. 

Маълумот ўрнида, Беларусь ТИВ Минск Россиянинг ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш қарорини ҳурмат қилишини ва тушунишини билдирган. Шу билан бирга, Россиянинг ДХР ва ЛХРни тан олиш тўғрисидаги қароридан сўнг, Беларусь иттифоқчилик муносабатлари ва халқаро мажбуриятлардан келиб чиқиш, шунингдек, вазиятнинг кейинги ривожланишини ҳисобга олиш ниятида эканини айтган.

Россиянинг Украинага босқини

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.

Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борди.

Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг