Банкир Шофирконга ҳоким бўлди
Жамият
−
22 Декабрь 2021
9803Халқ депутатлари Бухоро вилояти Шофиркон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов қатнашган сессияда ташкилий масала кўрилди.
Шофиркон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Шукурулло Хайруллаевич Ҳакимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.
Сессияда Шофиркон тумани ҳокими лавозимига Жамшид Фазлиддинович Шароповнинг номзоди халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.
Маълумот учун, Жамшид Фазлиддинович Шаропов 1984 йилда Ғиждувон туманида туғилган.
2005 йилда Бухоро давлат университетини ҳамда 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. Мутахассисилиги — иқтисодчи.
У меҳнат фаолиятини 2002 йилда "Пахтабанк"нинг вилоят бошқармаси мутахассиси сифатида бошлаб, "Агробанк"нинг вилоят бошқармасида бўлим бошлиғи ўринбосари, Бухоро шаҳар филиали бошқарувчиси, 2014-2020 йилларда "Агробанк"нинг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
У айни вақтга қадар Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ Бухоро вилоятининг Ромитан, Қоракўл, Самарқанднинг Булунғур ва Оқдарё, Наманганнинг Косонсой, Норин ва Учқўрғон туманларига янги ҳокимлар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь