Фавқулодда вазиятлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
Local
−
13:25 1710 1 minute
Бугун, 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Ўктам Рустамович Ҳамдамов Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг Рақамлаштириш ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирилик матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, тайинловга қадар Ўктам Ҳамдамов “Киберхавфсизлик маркази” давлат муассасасида бўлим бошлиғи ва бошқа қатор масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Бахтиёр Тугамбоевич Раҳмонқулов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Live
All