Эркинжон Турдимовга ўринбосарлар тайинланди

Local

−

image

Бугун, 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида қатор кадрлар тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ойбек Беҳзодович Йўлдошев Таълим ва илм-фан вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар у “PwC Uzbekistan” компаниясининг Давлат сектори, инфратузилма ва ESG бўйича консалтинг амалиёти директори сифатида фаолият юритган.

Шунингдек, Меҳринисо Дониёровна Пардаева Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар у Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Шу билан бирга, Санжар Маҳаматжан ўғли Мирзалиев Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар у Беларусь–Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори сифатида фаолият юритган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends