Вилоят прокурори ўринбосари Булунғур туманига ҳоким бўлди
Жамият
−
22 Декабрь 2021 10612 1 дақиқа
Булунғур тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Баҳодир Абдуллаевич Баҳромов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Самандар Мустафоқулович Астанов номзоди Булунғур тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Мазкур тайинловга қадар Астанов Самандар Мустафоқулович Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Аввалроқ Бухоро вилоятининг Ромитан туманида ҳоким ўзгаргани ҳақида хабар берган эдик.
Live
Барчаси