Умиджон Барноев Ромитанга ҳоким бўлди
Жамият
−
22 Декабрь 2021
13083Бугун, 22 декабрь куни Халқ депутатлари Ромитан тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳам иштирок этди.
Ташкилий масала кўрилган сессияда Ромитан туманига Умиджон Исоевич Барноев ҳоким этиб тайинланди. Бунгача туманга ҳоким бўлган Хуршид Тоҳиро бошқа ишга ўтказиладиган бўлди.
Маълумот учун, Умиджон Барноев — 1970 йил 12 июлда Ромитан туманида туғилган. Маълумоти- олий. 1996 йилда Бухоро Озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси (ҳозирги Бухоро муҳандислик-технология) институтини ҳамда 2000 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — муҳандис-механик, ҳуқуқшунос.
Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Бухоро вилояти Адлия бошқармасида суд ижрочиси сифатида бошлаган. Фаолияти давомида Тошкент шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходими (2004−2013), “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти юридик бошқармаси ҳуқуқшунос маслаҳатчиси (2018) сифатида ишлаган.
2018−2020 йилларда эса “Сафари Вогуэ” инновацион туризм кластери директор ўринбосари, 2020 йилдан мазкур МЧЖнинг бош директори лавозимида ишлаган.
У айни пайтга қадар Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь